Тошкент метрополитенига 4 вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди

Тошкент метрополитенига 4 вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди

Ҳаракат таркиблари асосан, “Ер усти ҳалқа йўли йўналишда”да ҳаракатга чиқарилади.

Бугун Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, янги ҳаракат таркиблари йўналишлардаги вақт интервалларини янада камайтириш учун“Ер усти ҳалқа йўли йўналишда”да ҳаракатга чиқарилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.