Гумонланувчини қўлга олиш чоғида ундан Ўзбекистонга олиб ўтилиши керак бўлган 16 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси олинган.
Тергов ишлари давом эттирилиб, тезкор ходимлар жиноий ҳамжамиятда “Жапай” (ёввойи) номи билан машҳур бўлган 1978 йилда туғилган фуқарони қўлга олди. Олиб борилган тезкор тадбир давомида 16 минг 107 килограмм наркотик моддаси – гашиш мусодара қилинди.
Ҳозирда қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.