Қудратилло Абдуқаҳҳоров очколар ҳисобида мағлубиятга учради

Қудратилло Абдуқаҳҳоров очколар ҳисобида мағлубиятга учради

Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-3-0) АҚШнинг Техас штатида навбатдаги жангини ўтказди.

Унга Гран-при кўринишидаги ОТХ турнирининг 1/4 финалида грециялик Андрес Кацуракис (13-0-0) рақиблик қилди.

Ўн раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берди. Ҳакамлар 95-95, 99-92, 94-94 ҳисобидаги ғалабани Андресга беришди.

Жанг давомида Қудратилло устунликка эришганди. Аммо ҳакамларнинг якуний қарори бошқача бўлиб чиқди. Грек боксчиси турнирнинг 1/2 финалига йўл олди.

Ҳаваскор боксда 250 та жанг ўтказган боксчи 200 та жангда ғалаба қозонган. Қудратилло 2015 йилдан бери профессионал жангларда қатнашиб келмоқда.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.