Фарғонада бир йигит ва икки нафар вояга етмаган бола сувга чўкиб кетди

Фарғонада бир йигит ва икки нафар вояга етмаган бола сувга чўкиб кетди

Улар фермер хўжалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушиб, чўкиб кетишган.

Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса 5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида содир бўлган.

1999 йилда туғилган йигит ва икки нафар вояга етмаган бола фермер хўжалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушишган. Шу вақтда эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этишган.

Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.