Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни олий давлат мукофоти билан тақдирлади

Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни олий давлат мукофоти билан тақдирлади

Туркия президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

Анқара шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған тантанали равишда топширди.

Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни олий давлат мукофоти билан тақдирлади
«Бугун, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланган кунда Туркия Республикасининг бундай юксак мукофотини олиш мен учун катта шарафдир. Ушбу мукофот халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, олий даражадаги ишончли мулоқот ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланишининг рамзидир», – деди Шавкат Мирзиёев.

Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни олий давлат мукофоти билан тақдирлади
Таъкидлаш жоизки, Туркия президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни олий давлат мукофоти билан тақдирлади

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.