Тошкент вилоятида тўрт нафар аёлни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди — видео

Тошкент вилоятида тўрт нафар аёлни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги 4 нафар аёлни Истанбулга жўнатаётган вақтда ушланди.

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан навбатдаги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар бермоқда.

Аниқланишича, Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги 4 нафар аёлни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Истанбулга жўнатмоқчи бўлган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида у аёлларни Тошкент-Истанбул авиарейси орқали Туркия давлатига жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.