Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, Асака тумани «Камолот» МФЙ Марғилоний кўчаси худудида 1999 йил туғилган Э.К. газланган ичимлик суви сотиш билан шуғулланаётган вақтида кислород (ҳаво) баллони ёрилиб кетган.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда тадбиркор билан техника хавфсизлиги қоидалари бўйича қўшимча йўриқнома ўтказилди ва ҳодиса омиллари ўрганилмоқда», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.