Ҳуқуқ-тартибот органи ходими қўлга олинди. У товламачиликда айбланмоқда.
Қайд этилишича, у бу ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига фуқародан iPhone 15 Pro Max талаб қилган. ДХХ Қорақалпоғистон бўйича бошқармасига мурожаат қилган фуқаро Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосарини жавобгарликка тортишни сўраган.
Мурожаатчининг билдиришича, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, майор унвонига эга мансабдор унинг шахсий сирини билишини, агар унга iPhone 15 Pro Max олиб келмаса, ўша сирни фош қилиб, ўзини жавобгар қилмоқчилигини айтган.
Бундан қўрқиб кетган фуқаро ДХХ Қорақалпоғистон бўйича бошқармасига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган. ДХХ Қорақалпоғистон бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан талаб қилинган iPhone 15 Pro Max'ни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.