Андижонда жамоат жойида шахсини аниқлашга имкон бермайдиган Бурка кийган қиз жавобгарликка тортилди.
Ҳуқуқбузар И.С. судда, айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, 2024 йил 13 июнь куни жамоат жойида қора матодан тикилган Бурка, Чиммат билан тўсиб, жамоат жойида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда ҳаракатланганини, ҳозирда қилмишидан пушаймон эканини, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини, енгиллик беришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузар С.И. МЖтКнинг 184-4-моддаси билан айбли деб топилди ва МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, БҲМнинг 1 бараварида (340 000 сўм) жарима жазосига тортилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойи бошида жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кўра, жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳам жазога тортилишга сабаб бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.