Тошкентда аёллар кийими бурқага ўхшаш ниқобли кийимда юрган йигит 15 суткага қамалди

Тошкентда аёллар кийими бурқага ўхшаш ниқобли кийимда юрган йигит 15 суткага қамалди

21 ёшли йигит шахсини аниқлашга имкон бермайдиган ниқоб кийган ҳолда жамоат жойида бўлган ва ИИО ходимларга қаршилик кўрсатган.

19 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги “Чорсу” бозори олдида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёллар кийимида ва идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда кетаётган шахсни тўхтатиб, шахсига аниқлик киритмоқчи бўлишган. Аммо, у ходимларга фаол қаршилик кўрсата бошлаган ва бу жамоатчилик эътиборини тортган.

Аниқланишича, мазкур шахс Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи 21 ёшли йигит бўлиб чиққан.

Судда йигитнинг тушунтиришича, у болалигидан аёллар кийимига қизиқиб, ниқоб кийиб юрган.

Суд қарори билан у МЖтКнинг 184-4-моддаси ва 195-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган. Унга БҲМнинг 10 баравари (3,4 минг сўм) жарима ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.