У Фарғонада “положенец” мақомига эришиш учун ҳаракат қилаётгани аниқланган.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Баланд масжид” МФЙда яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисми билан судланган 36 ёшли Абдулло Эгамбердиев “положенец” мақомига эришиш учун ҳаракат қилаётган шахс тўғрисида маълумотлар олинган.
У 2022−2023 йилларда “Бахти Ташкентский” қонундаги ўғри мақомини олган Бахтиёр Қудратиллоев ҳамда “Салимбойвачча” — Салим Абдувалиев билан танишиб, яқин алоқада бўлиб, жиноят оламида етакчиликка интилиб келган.
Тезкор тадбирда Абдулло Эгамбердиев Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида қўлга олинган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а”, “б”бандлари, 28-моддаси орқали 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.