Бундан оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузилганларни жавобгарликка тортишни кучайтириш белгиланди.
Қарорга кўра, Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди. https://www.lex.uz/pdfs/6987380
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузилишига йўл қўйган оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти белгиланган тартибда жавобгарликка тортитлади.
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкентдаги Ашхобод истироҳат боғида юмшоқ ўйинчоқларни бепул тарқатиш акцияси эълон қилинган эди. Бу кўплаб кўчаларда 40 мингга яқин одам тўпланиб, фуқаролар учун хавф туғдирадиган 10 баллли тирбандликка олиб келди. Шундан сўнг, Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузган ва бошқа қонунбузарликлар учун боғ директори, ўринбосари, реклама бўлими бошлиғи 15 суткага қамалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.