Стандартлаштириш соҳасида муайян муддатга қабул қилинадиган “дастлабки стандарт”ни (DS – Dastlabki Standart) қўллаш тартиби жорий этилмоқда.
Давлат Раҳбари бошчилигида миллий иқтисодиётни юксалтириш йўлида улкан саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Соҳа ва тармоқларда трансформация жараёнлари жадал кечмоқда. Айрим тармоқларга нисбатан халқаро даражадаги кўп йиллик чекловлар олиб ташланди.
«Глобал савдо-иқтисодий интеграцияларга киришиш билан боғлиқ жараёнлар фаоллашиб бормоқда (Жаҳон савдо ташкилоти). Буларнинг барчаси ўз-ўзидан бўлмайди. Миллий стандартлаштириш тизимини замон талаблари даражасида такомиллаштирмай туриб, рақобатбардош иқтисодиётни барпо этиш мушкул. Шу жиҳатдан қараганда мазкур Қонун ушбу йўлдаги саъй-ҳаракатларнинг муҳим таркибий қисми дейиш мумкин.
Қонун соҳада мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши баробарида катта вазифалар ҳам юклайди. Илмий-амалий, ташкилий-техник, кадрлар каби муҳим масалаларни самарали ҳал қилиш талаб этилади. Ҳукумат, мутасадди ва манфаатдор идора, ташкилотлар бунга алоҳида эътибор қаратишлари зарур», — деди Танзила нарбаева.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.