22 август куни Туркманистоннинг «Аваза» сайёҳлик зонасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Раҳбарлар иштирокида бир қатор ҳужжатлар, жумладан, Илҳом Маҳкамов ва Türkmenhowaýollary (Turkmenistan Airlines) давлат хизмати раиси Довран Сабуров ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги баённома имзоланди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат келажакда тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароит яратади.
«Ҳозир Ўзбекистондан Туркманистонга тўғридан-тўғри рейслар йўқ… Бугун биз ҳужжатни имзоладик ва яқин келажакда уларни мамлакатларимиз ўртасида ишга тушириш имконияти пайдо бўлади», — деди Маҳкамов.
Тошкент ва Ашхобод 2017 йилнинг ёзида ортга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирган эди. Ўшанда «Туркменистан» авиакомпанияси мамлакатлар пойтахтлари ўртасида авиақатновлар очиш ниятида эди.
2021 йилда собиқ бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Туркманистон бош вазири ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб олганди.
Озарбайжон ва Туркманистон раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон президенти мамлакат Каспий денгизида юкларни ташиш учун ўз паромларидан фойдаланишга тайёрлигини билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.