Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 30 июнь куни рўй берган. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқарганда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги, транспорт воситасида целлофан пакет билан ўралиб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани аниқланган.
Ҳайдовчи ушбу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
«Мен шеригим билан машина ичига сув тўлдириб ҳаракатланганимизнинг видеосини Instagram саҳифамизга қўйгандим. Видеони кимдир тарқатворибди, қонунбузарлик ҳолати борлигини билмагандик. Инспектор ходимлари чақиртириб, тушунтириш ишларини олиб борди. Бу ҳолатни тавсия қилмайман ва узр сўрайман».
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.