Тошкентда момақалдироқ туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди

Тошкентда момақалдироқ туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди

Россия, Германия, Венгрия, Озарбайжон шаҳарлари ва яна бошқа бир нечта шаҳарлардан учиб келаётган самолётлар Тошкентга қўна олмади.

“Тошкент” аэропортида 7 июль куни маҳаллий вақт билан соат 19:44 да ноқулай об-ҳаво шароити (ёмғир, аэродром устида момақалдироқ) туфайли ҳаво кемаларининг қўниши ва учишига чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда аэропорт Матбуот хизмати хабар қилди.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди. Хусусан, бортида 183 йўловчи бўлган Санкт-Петербург — Тошкент йўналиши бўйича учган HY — 634, Мюнхен — Тошкент йўналиши бўйича учган ва бортида 116 йўловчи бўлган HY — 236 рейслар Самарқанд аэропортига қўнди.

Шунингдек, учта юк рейслари муқобил аэродромларга йўналтирилди. HY — 3124 Будапешт-Тошкент рейси Навоийга, AZG — 6941 Боку – Тошкент рейси Наманган аэропортига, MFX — 656 Урумчи — Тошкент рейси Самарқандга қўнди.

Айни дамда Тошкент аэропортида об-ҳаво шароити барқарорлашди. Ўрнатилган чекловлар олинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.