Ариза берувчилар ЯДХП орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик бўйича қабул қилинган қарорлар юзасидан апелляция юборишлари мумкин.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари тўғрисида қабул қилинган қарорлар ва юборилган билдиришномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларига электрон мурожаатлар бўйича маъмурий регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида назарда тутилган.
Маъмурий регламентга мувофиқ, ариза берувчи ЯДХП орқали апелляция юборади, унга далилларни илова қилиш ҳуқуқига эга. Қайд этилишича, мурожаат кўриб чиқилаётганда жаримани чегирма билан тўлаш учун назарда тутилган муддат тўхтатилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати 5 кун, агар қўшимча ўрганиш зарур бўлса, ариза 10 кун ичида кўриб чиқилади.
Мурожаатга жавоб ҳам ЯДХП орқали юборилади. Бундай ҳолда, такрорий ариза кўриб чиқилмайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.