Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди
Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи $4 минг пора билан ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тупроққалъа тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи Ш.С. фуқаро Ж.К.ни танишлари ёрдамида Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан
ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.