Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги “BYD Uzbekistan Factory” заводида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги ҳисобот билан танишди.
«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси мазкур инвестиция лойиҳасининг дастлабки натижалари ва уни кенгайтиришга қаратилган режалар тўғрисида ахборот берди.
Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларнинг турларини кенгайтириш мақсадида хитойлик ҳамкорлар билан В, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилди. Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилган.
«Жиззахдаги “BYD Uzbekistan Factory” компаниясига малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида Жиззах политехника институти ва Тошкентдаги Турин политехника университети билан биргаликда юқори малакали мутахассисларни ўқитиш бўйича муҳандислик ўқув марказини ташкил қилиш режалаштирилган»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.