Бухородаги боғчада 150 та боланинг овқатига 300 грамм гўшт солинганлиги аниқланди — видео

Бухородаги боғчада 150 та боланинг овқатига 300 грамм гўшт солинганлиги аниқланди

Туман ҳокими гўштни тарозига торттириб кўрди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Пешку туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирида болалар овқатига гўшт кам солиниб, уларнинг ҳаққига хиёнат қилинганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Видеода туман ҳокими иккинчи овқатга солинган гўштга эътироз билдириб, тарозида торттирганлигини кўриш мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 июль санасида Пешку туман ҳокими раҳбарлигида ишчи гуруҳи тузилиб, тумандаги ижтимоий объектлар қаторида 14-МТТ фаолияти ҳам ўрганилган.

Ўрганиш жараёнида муассаса ошхонасида тарбияланувчилар учун тайёрланаётган биринчи овқатга 5.850 грамм, иккинчи овқатга эса 300 грамм гўшт маҳсулоти солинганлиги аниқланган.

«Айни пайтда МТТ мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган»,- дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.