Тошкентда бугундан бошлаб бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди — харита

Тошкентда бугундан бошлаб бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди — харита

Пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги кўчаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Жорий йилнинг 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги қуйида келтирилган кўчаларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

— Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.

— Темур Малик-Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк Ипак йўли-Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.

«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Тошкентда бугундан бошлаб бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди — харита

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.