Ўзбекистоннинг энг йирик 20 солиқ тўловчилари эълон қилинди

Ўзбекистоннинг энг йирик 20 солиқ тўловчилари эълон қилинди

Тўланган солиқларнинг деярли ярми давлат иштирокидаги 10 та йирик компанияга тушади.

Жорий йилнинг январь-май ойларида 2187 нафар йирик солиқ тўловчи томонидан 52 триллион 48 миллиард сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар қилди.

Шундан 25,7 триллион сўми давлат улушига эга 10 та йирик солиқ тўловчилар ҳиссасига тўғри келади.

Бу сумманинг деярли ярми НКМК (11,4 триллион сўм) ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларда ОКМК (3,9 триллион сўм), “Uzgastrade” (2,1 триллион сўм) ва “Ҳудудгазтаъминот” (2 триллион сўм) компаниялари турибди.

4 триллион сўмдан ортиқ маблағ хусусий сектордаги 10 та йирик солиқ тўловчилар ҳиссасига тўғри келади.

Энг кўп тўловни “Ўзбат” (1,3 триллион сўм) тўлаган. Шунингдек, кучли 10 таликдан Enter Engineering, Ташкент тамаки, Kapital банк ва Ҳамкорбанк, Unitel ва ADM Жиззах компаниялари жой олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.