У ўлимидан аввал танасини Ҳиндистон Республикасига жўнатилишини илтимос қилиб, тилхат ёзиб қолдирган.
Унга кўра ҳиндистонлик эркак ўзининг чап билак соҳаси томирларига ва бўйин соҳасига устара ёрдамида жароҳат етказиб, ўз жонига қасд қилган.
«Ҳиндистонлик эркак Ш.С. Тошкентда вақтинча рўйхат асосида яшаб келиб, ишга жойлашиш мақсадида синов тариқасида Яккасарой туманида жойлашган хусусий фирмада ишлаб келган ва вафотидан олдин ўзи томонидан инглиз ва рус тилларида тилхат ёзиб қолдирган. Тилхатда у моддий қийинчиликка тушиб қолганлигини, ўз жонига ўзи қасд қилганлигини, ушбу ҳолат бўйича ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини ва фақатгина унинг танасини Ҳиндистон Республикасига жўнатилишини илтимос қилиб, ёзиб қолдирган» дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан Яккасарой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.