DavrOn деб номланган виртуал ёрдамчи самимий ва профессионал маслаҳатчи сифатида солиқ ва солиққа тортиш масалаларида маълумотлар ҳамда персонал маслаҳатлар бера олади.
DavrOn – самимий ва профессионал маслаҳатчи сифатида солиқ ва солиққа тортиш масалаларида маълумотлар ҳамда персонал маслаҳатлар бера олади. Виртуал ёрдамчи ўзбек, рус ва инглиз тилларида самимий мулоқот қила олади. DavrOn ai.soliq.uz манзилида жойлашган.
Қайд этилишича, мазкур ёрдамчи 3 ой давомида яратилди, уни такомиллаштириш жараёни узлуксиз давом эттирилади. Шу мақсадда Солиқ кодекси, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномалар, шунингдек, солиқ органларининг call-марказига келиб тушаётган онлайн-НКТ, ЭҲФ, электрон рақамли имзо, электрон ҳисоботлар, маркировка ва бошқа хизматларга оид саволларга жавобларни ўз ичига олган 11 млн белгидан иборат билимлар базаси яратилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.