Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимини жорий қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимини жорий қилди

Мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин.

Жорий йилнинг 15 июль кунидан эътиборан Таиланд ҳукумати 93 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, муқаддам Таиландга фуқаролар визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 57 та эди. Рўйхатга янги киритилган 36 та давлатлар қаторида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам бор.

Янги тартиб барча чегара постлари орқали Таиландга ташриф буюрувчилар учун амал қилади. Ўз навбатида, мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин.

Таиланд ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро визадан озод қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро келишувлар юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Жорий йил 15 июлга қадар Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 АҚШ доллари эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.