Блогерга фирибгарлик, туҳмат ва ҳақорат сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган.
«У Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бўлими томонидан бир йил аввал эълон қилинган айблов ва қидирув доирасида ҳибсга олинган. Блогернинг аввал Қибрай тумани ИИБга, сўнг ИИВнинг 1-сонли тергов изоляторига олиб кетилгани айтилмоқда», дейилади хабарда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бўлими терговчиси санкцияси билан Шерали Комилов истиқомат қилган хонадонда тинтув ўтказилган. Тинтув давомида Комиловга тегишли ашёлар, техникалар суриштирув органи томонидан олиб кетилган.
Гувоҳларга кўра, блогерни қўлга олиш жараёнида 15 нафарга яқин ИИО ходимлари қатнашган.
Блогер Қашқадарё вилоятига этап қилиниши мумкин, унга нисбатан вилоят ИИБ томонидан фирибгарлик, туҳмат ва ҳақорат сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган. У сўнги бир йил давомида терговдан яшириниб келган.
Маълумот ўрнида, Шерали Комилов 1979 йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Қайнар қишлоғида туғилган. Дастлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, сўнг хусусий тадбиркорлик ва блогерлик фаолияти билан шуғулланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.