Москвадан Самарқандга учаётган учоқ йўловчиси бортда «бомба» борлиги ҳақида стюардессаларга хабар берди

Москвадан Самарқандга учаётган учоқ йўловчиси бортда "бомба" борлиги ҳақида стюардессаларга хабар берди

Самолёт бортида Самарқанд вилояти ИИБ Портловчи моддаларни зарарсизлантириш гуруҳи ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилди.

Жорий йилнинг 15 июль куни соат 03:15 атрофида ИИОга «Домодедово-Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган, 1978 йилда туғилган фуқаро М.А. (рус миллатига мансуб) маст ҳолатда ушбу бортда хизмат олиб бораётган стюардессаларга «самолётда портловчи модда бор» деб айтганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Самарқанд вилояти ИИБ Портловчи моддаларни зарарсизлантириш гуруҳи ходимлари томонидан олиб борилган текширувлар натижасида, мазкур бортда ҳеч қандай портловчи, ёнувчи ёки шубҳали буюмлар мавжудлиги аниқланмаган. Бу ҳақида ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов UzNews.uz'га маълумот берди.

Тартиббузар ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.