"Microsoft носозликлари Ўзбекистон аэропортлари фаолиятига таъсир қилмади” — Uzbekistan Airports

Компаниянинг маълум қилишича, республикадаги барча аэропортлар нормал режимда ишламоқда.

Microsoft ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмади, дея хабар қилмоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.

“Айни дамда барча аэропортларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Авиакомпаниялар йўловчиларни рўйхатга олишда дастурий носозликларга дуч келган тақдирда, «Uzbekistan Airports» авиаташувчиларга ўзининг муқобил рўйхатга олиш тизимини таклиф қилишга тайёр”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, парвозлар ҳолати билан www.uzairports.com расмий сайти ёки +99855 501 45 55 рақамидаги ягона алоқа маркази орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун, Windows операцион тизимида глобал узилиш юз берди, бу бутун дунё бўйлаб банк, авиакомпания ва оммавий ахборот воситаларига таъсир кўрсатди.

Register маълумотларига кўра, бу CrowdStrike ахборот хавфсизлиги ечими провайдерининг янгиланишидаги хато билан боғлиқ. Фойдаланувчилар Windows 10 операцион тизимида ишловчи қурилмаларда кўк экран пайдо бўлишидан шикоят қилмоқда. Техник носозликлар АҚШ, Австралия, Япония, Буюк Британия, Янги Зеландия ва бошқа кўплаб мамлакатларда кузатилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.