Ижтимоий тармоқ орқали вилоятликларни ҳақорат қилган қиз қамалди

Ижтимоий тармоқ орқали вилоятликларни ҳақорат қилган қиз қамалди

Судланувчи жонли мулоқот вақтида ахлоқ қоидаларини менсимасдан беҳаё сўзлар билан вилоятда яшовчи аҳолининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган.

Куни кеча 2004 йилда туғилган қиз вилоятликларни ҳақорат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар қиз суд қилингани ҳақида Олий суд Матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.

Жорий йилнинг 22 июль куни жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида 2004 йил 1 ноябрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган Р.С.га (қиз бола) нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси ва 183-моддаси билан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, шу йилнинг 20 июль куни соат 12:00 атрофида Instargam мессенжеридаги ўзига тегишли «arablyas» номли саҳифасида тўғридан-тўғри эфир қилиб, жонли мулоқот вақтида ахлоқ қоидаларини менсимасдан беҳаё сўзлар билан вилоятда яшовчи аҳолининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган.

Фуқаро З.Қ. 2024 йил 21 июль куни Чирчиқ шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, ҳолат юзасидан чора кўришни сўраган. Ушбу мурожаат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ХПГ профилактика инспектори ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Р.С.нинг яшаш хонадонига борганида, Р.С. бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай майда безорилик содир этган.

Суд ҳукмига кўра, Р.С. МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга шу модда билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.