60 кг.гача вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида Достон Рўзиев украиналик Дилшод Холматовга қарши гиламга кўтарилди. Афсуски, Достон кичик ҳисобда рақибига мағлуб бўлди (0:1). Достон Рўзиев Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.
48 кг.гача вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида Ҳалимажон Қурбонова Озарбайжон вакили Лейла Алиевага қарши ҳаракат қилди. Хоразмлик спортчи қийин кечган учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳамюртимиз иккинчи босқичда швециялик Тара Бабулфатҳга қарши татамига кўтарилиб, имкониятни бой берди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.