Музокараларда барқарор туризмни ривожлантириш, хусусий сектор билан ҳамкорликни кенгайтириш, БМТ агентликлари билан ишлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва миллий туризм стратегияларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар 2027-йил “Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили” доирасида ўтказиладиган тадбирлар юзасидан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Ушбу йилнинг очилиш маросимларидан бирини Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилмоқда.
Учрашув якунида БМТ Туризм Бош котиби Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этилди. Томонлар туризм соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.