13-дақиқадаёқ чап қанотдан оширилган тўпдан сўнг Хулиан Альварес кўкраги билан Тьяго Альмадага узатма берди, у ўн икки метрлардан дарвозанинг чап бурчагига қаттиқ ва аниқ зарба берди 1:0.
Тайм охирида Аймен Ҳусайн тўпни боши билан дарвозанинг ўнг бурчагига йўллади – 1:1. 62-дақиқада Лучано Гондоу яқин масофадан тўпни дарвоза бурчагига йўллади 2:1.
Якунда Игнасио Фернандес 20 метрлардан дарвозанинг юқори ўнг бурчагига кескин зарба берди 3:1.
Бу натижадан сўнг Марокаш, Ироқ ва Аргентина терма жамоаларида уч очко бор, украиналикларда эса очко нолга тенг.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.