Шарофиддин Болтабоев ўз мағлубиятига изоҳ берди

Шарофиддин Болтабоев ўз мағлубиятига изоҳ берди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев (81 кг) кеча Париж Олимпиадасида иштирок этиб, еттинчи ўринни эгаллаган эди.

«Ўзимни оқламоқчи эмасман. Бўйнимдаги чуррак жароҳати туфайли мусобақага икки ҳафта қолганида ётишга мажбур бўлиб қолдим.

Ҳамма машғулотларни ўтқазиб юбордим, шифокорларнинг ёрдами билан бугун татамига чиқдим. Бу менга келган дард, мен бу ҳолга тушишни хоҳламагандим.

Ҳаммаси шак-шубҳасиз, Аллоҳдан эканлигига иймон келтирганман! Биламан, кўпчилик мендан хафа ва жаҳли чиққан, сабаби менга ишонишганди.

Имконим етмади, тўғри тушунасизлар деган умиддаман. Мен ҳеч қачон курашдан қўрқмаганман ва қочмаганман!», деб ёзди Болтабоев.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.