Париж — 2024. Озарбайжонлик дзюдочи ўз вазнида тенгсизлигини исботлади

Париж-2024. Озарбайжонлик дзюдочи ўз вазнида тенгсизлигини исботлади

Озарбайжон вакили Зелим Коцоев Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича 100 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Финалда Коцоев грузиялик Иля Суламанидзени 10:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бронза медалларини ўзбекистонлик Музаффарбек Туробоев ва исроиллик Петер Палчик қўлга киритди.

Коцоев 25 ёшда, у Бесланда (Шимолий Осетия) туғилган, Украина терма жамоасида ўйнаган ва 2015 йилдан буён Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади. Коцоев жаҳон чемпиони (2024) ва Европа чемпиони (2023) ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.