Париж — 2024. Маршан Фельпснинг рекордларини янгилади

Париж-2024. Маршан Фельпснинг рекордларини янгилади

Франциялик Леон Маршан Париждаги Олимпия ўйинларида 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсларида олтин медални қўлга киритиб, Олимпия рекордини ўрнатди.

22 ёшли Маршан 1 дақиқа 54,06 сония вақт кўрсатиб, 2008 йилда Майкл Фельпс томонидан ўрнатилган рекордни янгилаган (1:54,23).

Маршан аввалроқ Фельпснинг бошқа Олимпиада рекордини — 400 метрга комплекс усулда сузиш бўйича янгилаган эди.

Умуман олганда, Маршан Парижда тўртта олтин медални қўлга киритди, у 200 метрга баттерфляй ва 200 метрга брасс усулида сузишда ҳам ғолиб чиқди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.