Афғонистонлик дзюдочи допингдан ижобий натижа билан ўтди

Афғонистонлик дзюдочи допингдан ижобий натижа билан ўтди

Афғонистонлик дзюдочи Муҳаммад Самим Файзаднинг Париж Олимпиадаси вақтида ўтказилган допинг тестида анаболик стероид станозолол топилди.

Намуна 30 июль куни 81 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/16 финал баҳсидан сўнг олинган бўлиб, унда Файзад австриялик Воҳид Борхашвилига ютқазиб қўйганди.

Бу Париж Олимпиадасида турнир ичида топилган илк допинг тестидир. Бунгача икки ҳолат мусобақадан ташқарида бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.