Париж — 2024. Стол теннисида яккалик баҳсларида ғолиблар маълум бўлди

Париж-2024. Стол теннисида яккалик баҳсларида ғолиблар маълум бўлди

Хитойлик спортчи Фан Жэндунь Париж — 2024 Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Финалда у Швеция вакили Трулс Карл Эрик Морегарддан 4:1 ҳисобида устун келди.

Франциялик спортчи Феликс Лебрун бронза медали совриндори бўлди. Учинчи ўрин учун курашда у бразилиялик теннисчи Уго Кальдеранодан 4:0 ҳисобида устун келди.

Аёллар ўртасида хитойлик спортчи Мэн Чэн ҳамюрти Йингша Сунни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Учинчи ўринни япониялик Хина Хаята эгаллади. У кореялик Ю Пин Синни 4:2 ҳисобида енгди.

Жуфтлик ва аралаш дастурларда баҳслар ҳали ўтказилгани йўқ.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.