Қарши тумани ҳокимлигида ўринбосар $5 минг пора билан ушланди — видео

Қарши тумани ҳокимлигида ўринбосар $5 минг пора билан ушланди

Ҳокимиятнинг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари ер олиб бериш масаласида пора талаб қилди.

ДХХ хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.