Олимпиада — 2024. АҚШ медаллар қўлга киритиш бўйича яққол пешқадам

Олимпиада-2024. АҚШ медаллар қўлга киритиш бўйича яққол пешқадам

Ёзги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунги мусобақалари сарҳисобига кўра, АҚШ жамоаси 21 та олтин, 30 та кумуш, 28 та бронза, жами 79 та медаль билан 200 дан зиёд миллий жамоалар орасида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Океан орти жамоасини таъқиб этаётган Хитой олимпиячилари 21 та олтин, 18 та кумуш, 14 та бронза, жами 53 та медаль билан 2-ўринни банд этган бўлса, 3-ўриндан жой олган Франция олимпиячилари 13 та олтин, 16 та кумуш ва 19 та бронза медалини қўлга киритган. Мезбонлар билан бир хил 13 та олтин медалга сазовор бўлган Австралия олимпиячилари ҳам кучлилар қаторидан ўрин олишга интилмоқда.

Олимпиада — 2024. АҚШ медаллар қўлга киритиш бўйича яққол пешқадам
Олимпия ўйинларининг совринли ўринларига эга бўлган мамлакатлар сони ҳозирча 73 та.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.