Термиз давлат педагогика институтида бошланғич қиймати 2 млрд сўм бўлган тендер ўтказилаётганда қонун талаблари бузилган.
Текширув давомида маълум бўлишича, институт томонидан институтнинг янги ўқув биноси учун бошланғич қиймати 2 002 382 125 сўмлик мебель сотиб олиш бўйича тендер ўтказилган.
Мазкур тендер савдосида, буюртмачи ташкилот (харид комиссияси) томонидан иштирокчилар (“STEKLOPLASTIK” МЧЖ, “GLOBAL TEX PROM SERVIS” МЧЖ,“ MUHAMMADALI SAVDO SANOAT SERVIS” МЧЖ, “FAROVON-FAYZ” ХК, “NEATEST” МЧЖ ва “OMAD XAMROX MEZON” МЧЖ) тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини нисбий қиймати ишлаб чиқилмаганлиги маълум бўлди.
Ишни кўриб чиқиш натижасида, «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Буюртмачига (Термиз Давлат Педагогика институти) нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якуни бўйича Қўмита кўрсатмаси билан тендер савдоси натижалари бекор қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.