Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлади.
77 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвонимиз илк баҳсда мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмондан устун келиб, чорак финалга йўл олди. Унда юртдошимизга Нао Кусака рақиблик қилади.