12 номдаги ўқув қуроллари қачон мактабларга тўлиқ етказилиши маълум қилинди.
1-синфга қабул қилинган ўқувчиларга 12 номдаги (портфель, дафтар, расм дафтари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич) ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» берилиши кўзда тутилган.
Ушбу ўқув қуроллари жорий йилнинг 10 августига қадар ҳудудларга, 20 августига қадар қабул қилинган ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилади.
«Ўқувчиларни ўз вақтида ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 1-синфга қабул қилинган ҳар бир ўқувчи электрон тизимга (adm.maktab.uz) киритиб борилмоқда»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.