Париж — 2024. Рустам Ассакалов ҳам бронза медали учун гиламга чиқади

Париж-2024. Рустам Ассакалов ҳам бронза медали учун гиламга чиқади

Яна бир “классик” курашчимиз Рустам Ассакалов ( — 97 кг) ҳам кечки дастурда бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.

Корея Республикаси вакили Сеонг Жун Ким билан беллашган полвонимиз ажойиб ғалабаси билан Олимпиада медали сари яна бир қадам ташлади.

Энди у бу йўлда кубалик Габриел Кинделанга қарши гиламга чиқади.

Манба: olympicuz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.