Қирғизистон делегацияси Олимпиададаги учинчи медалига эга чиқди

Қирғизистон делегацияси Олимпиададаги учинчи медалига эга чиқди

Қирғизистон делегацияси Париж — 2024 XXXIII ёзги Олимпиадасида ўзининг учинчи медалига эга чиқди.

Юнон-рим курашчиси Акжол Махмудов (77 кг) мусобақада бронза медалини қўлга киритди. У бронза медали учун кечган беллашувда озарбайжонлик Санан Сулеймановдан устун келди — 6:5.

Бу Қирғизистоннинг мусобақа доирасидаги учинчи медалига айланди. Аввалроқ, аёллар курашидаги Меерим Жуманазарова (68 кг) кумуш, 60 кг вазн тоифасидаги юнон-рим курашчиси Жоламан Шаршенбеков бронза медалини қўлга киритган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.