Париж — 2024. Улуғбек Рашитов иштирокини ғалаба билан бошлади

Париж-2024. Улуғбек Рашитов иштирокини ғалаба билан бошлади

Токио — 2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов таеквондочиларимизнинг Париж — 2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли юришини бошлаб берди.

— 68 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчимиз рейтингдаги юқори ўрни сабаб биринчи даврадан эркин ўтди. Иккинчи босқичда унга гонконглик Ло Ваи Фунг рақиблик қилди.

Гонконглик таеквондочидан ҳар томонлама яққол ажралиб турган ҳамюртимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.