Париж — 2024. Улуғбек Рашитов – икки карра Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбек таэквондочиси!

Париж-2024. Улуғбек Рашитов – икки карра Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбек таэквондочиси!

Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиблигига эришган биринчи ўзбек таэквондочиси сифатида ўз номини спортимиз солномасига муҳрлаб қўймоқда.

— 68 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз финалда иорданиялик Заид Каримни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз биринчи бўлимда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи бўлим 3:1 ҳисобида Улуғбекнинг фойдасига ҳал бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 2 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда. Баракалла, Улуғбек! Биз сен билан фахрланамиз!

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.