Ватандошимиз жанг бошидан охиригача ажойиб услуб эвазига устунликка эга бўлди. Биринчи бўлимда ҳакамларнинг 3 нафари устунликни Ҳасанбойга берган бўлса, иккинчи бўлимда рефериларнинг 4 нафари ўзбек боксчисининг ғалабасини қайд этди. Аммо сўнгги бўлим олдидан Дўсматов ҳали ғалабани кафолатламаган эди. Юртдошимиз учинчи бўлимда ҳам рақибига нисбатан устунлик қилди.
Якуний баҳолар эълон қилинди — 5:0 (30:27, 29:28, 29:28, 29:28, 29:28).
Ҳасанбой Дўсматов илк марта Рио 2016 олимпиадасида чемпионликни қўлга киритганди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.