Бокс бўйича Ўзбекистон дунёда тенгсиз эканини яна бир карра исботлаганингиз учун миннатдорлик билдириб, табрикламоқчиман. Халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлдингиз. Янги Ўзбекистоннинг янги ёшларига жуда катта ўрнак, намуна бўлаяпсизлар. Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман, деди давлатимиз раҳбари.
Чемпионлар ҳам Президент ва халқимиз ишончини оқлаганидан мамнунлигини билдириб, шундай ғалабаларга эришиш имконини берган эътибор ва кенг шароитлар учун давлатимиз раҳбарига ташаккур изҳор қилдилар. Бундан буён ҳам Ватан байроғини баланд кўтаришда давом этишга ваъда бердилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.