Яна бир оғир атлетикачимиз Ригина Адашбаева Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.
81 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз даст кўтаришда 105, силтаб кўтаришда 131 ва икки курашда 236 кг натижа кўрсатди. Бу билан Адашбаева Олимпиадани 8-поғонада тугатди.