Франциялик спортчи трассада ҳушини йўқотди

Франциялик спортчи трассада ҳушини йўқотди

2020-йилги Франция чемпиони, 22 ёшли спортчи Алессиа Зарбо Олимпия ўйинларида 10 000 м масофага югуриш бўйича финалда ўз иштирокини якунлай олмади.

Зарбо пойганинг 26-дақиқасида (финишга бир неча давр қолганда) ҳушини йўқотди ва трассага йиқилди. Стадион ходимлари зудлик билан унинг олдига югуриб келиб, биринчи ёрдам кўрсатишни бошлади.

Бироз вақт ўтгач, Зарбони замбилга ўтказиб, югуриш йўлакчасидан олиб чиқиб ташлашди. Унинг аҳволи ва йиқилиш сабаблари ҳозирча номаълум.

Кениялик Беатрис Чебет аёллар ўртасида 10 000 м масофага югуриш бўйича 2024 йилги Олимпиадада ғолиб чиқди. Италиялик Надия Баттоклетти иккинчи бўлди. Кучли учликка Сифан Ҳассан (Нидерландия) сазовор бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.